дубул димлама
Керакли маҳсулотлар Ёғ – 200 гр Гўшт – 500 гр Картошка – 3 та Сабзи – 2 та Пиёз – 2 та Булғори қалампири – 3 та Помидор – 2-3 та Думбул бўлаклари – 3 та Саримсоқ бўлаклари – 2-3 та Кўкат ва зираворлар, туз таъбга кўра Тайёрланиши Аввал массалиқларни тўғраб оламиз. Бунда ҳар ким ўз хоҳишига кўра иш тутиши мумкин. Бизнинг танлов эса қуйидагича: гўшт тўртбурчак, пиёз халқасимон шаклда, картошка ярим доира, сабзи доира шаклда, булғорини тўртбурчак, помидорни ҳам шу шаклда фақат кичикроқ ҳамда думбулларни эса тўрт бўлакка бўлиб тўғраб чиқдик. Таом масаллиқлари йирикроқ тўғралса мақсадга мувофиқ бўлади. Хўўп, энди қозонга қарайлик. Ёғимизни қуйиб, қизигандан сўнг гўштни соламиз. ![]() Қовуриш жараёнида майда тўғралган саримсоқни ҳам қўшамиз, у гўштга ўзгача таъм беради. Тўғралган пиёзни солиб қовуришда давом этамиз. ![]() Сўнг думбул ва помидорни жойлаштирамиз. ![]() Энг охирида эса кўкат ва зираворларни ҳам сепиб, керагича сув қуямиз ҳамда 40-45 дақиқага димлаб қўямиз. ![]() Таом тайёр бўлгач, таъбга кўра безатиб, дастурхонга тортамиз. Ёқимли иштаҳа ![]() | |
| |
Просмотров: 125 | |